Майкл Жексоннинг отаси 89 ёшли мусиқачи Жо Жексон ўзининг яқин вақт ичидаги ўлими ҳақида тарқалган миш-мишларни тасдиқлади. У ўзининг Twitter’даги саҳифасида қолдирган постида маълумотнинг ҳақиқийлигига шаъма қилган, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Мен қолганларидан кўра кўпроқ қуёш ботишларини кўрдим. Қуёш вақти келганда чиқади, сенга ёқадими ёки йўқ, вақти келганда ботади», — деб ёзган Жексон ўз постида.
Шунингдек, у ўз постига ўзининг қуёш ботиши фонидаги суратини илова қилган.
Изоҳ (0)