«Малласоч Соня» фильми орқали танилган даниялик актриса ва қўшиқчи Бригитта Нильсен 54 ёшида бешинчи фарзандини дунёга келтирди, деб хабар беради People.
Қизалоққа Фрида деб исм қўйишди. Унинг оғирлиги 2,4 килограммга тенг.
Нильсен беш марта турмуш қурган. Унинг собиқ турмуш ўртоқлари орасида актёр Сильвестр Сталлоне ҳам бор. Уларнинг никоҳи икки йил давом этган, аммо фарзанд кўрмаган.
«Малласоч Соня» фильми 1985 йилда суратга олинган. Картинада Нильсеннинг шериги Арнольд Шварценеггер бўлган.
Изоҳ (0)