Қозоғистон жанубидаги Туркистон вилоятида икки автомобилнинг тўқнашиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, тўққиз киши жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда 25 июнь, душанба куни вилоят полицияси матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».
Йўл-транспорт ҳодисаси 25 июнь куни Олмаота—Тошкент—Термиз автойўлининг 733-километрида юз берди.
«Mazda енгил автомобили Ssang Yong’нинг орқа қисмига келиб урилган. ЙТҲ оқибатида уч киши: Mazda ҳайдовчиси ва икки нафар аёл воқеа жойида вафот этган. Аёллардан бири Ўзбекистон фуқаросидир. Шунингдек, тўққиз киши турли шикастланишлар билан шифохонага етказилган, улардан — олти нафари Ўзбекистон республикаси фуқароси», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган, экспертизалар тайинланган.
Изоҳ (0)