Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Google компанияси Google Measure мобил дастурини тақдим этди. Дастур чизғич ҳисобланади. Мазкур дастур Android 7.0 ва ундан янги операцион тизимлар учун мўлжалланган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.

Фото: «Корреспондент.net»

Фото: «Корреспондент.net»

Аввалроқ Google Measure фақат Pixel серияли смартфонларда ишлаётган эди. Бироқ дастур яқинда янгиланганидан кейин бошқа қурилмаларда, шу жумладан, Samsung, Sony, Huawei, Asus, LG’нинг ҳозирги кундаги моделларида ҳам ишлай бошлади. Xiaomi’да эса фақат Mi Mix 2S модели дастурни ишлата олади.

Аввалроқ худди шундай дастур ҳақида iOS 12 операцион тизими тақдимоти вақтида Apple ҳам маълум қилган. Бироқ унинг тақдимоти жорий йилнинг кузига режалаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар