Жанубий Корея мудофаа вазирлиги август ойида АҚШ билан ҳамкорликда ўтказилиши режалаштирилган ҳарбий машқлар тўхтатилиб турилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Ренхап» агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Томонлар Шимолий Корея билан ядросизлантириш ва яриморолда тинчлик ўрнатиш борасидаги музокараларни давом эттириш учун шундай қарорга келган.
Вашингтон ва Сеул кейинги машқлар борасидаги қарор ҳозирча қабул қилинмаганини маълум қилган.
Аввалроқ, Сеул ҳукумати Корея уруши 2018 йилда тугашига умид қилаётгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)