Япония ҳудудида 4,7 магнитудали ер силкиниши содир бўлди. Бу ҳақда The Mainichi хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Гап Хонсю оролида жойлашган Гумма префектурасининг жанубий қисми ҳақида бораётганлиги таъкидланмоқда.
Мавжуд маълумотларга кўра, зилзила ўчоғи 20 километр чуқурликда жойлашган. Гуммада ерости силкинишлари кучи 5 баллгача етган. Уларни 11 та префектурада ҳам сезиш мумкин бўлганлиги таъкидланмоқда. Цунами хавфи юзага келмаган.
Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)