Камбожа шаҳзодаси Нородом Ранарит ва унинг рафиқаси Оук Пхалла мамлакат жанубидаги Кампонгсаом провинциясида автомобиль авариясига учради. Бу ҳақда, полиция маълумотига таяниб, «Синьхуа» агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Агентликнинг маълум қилишича, 74 ёшли шаҳзоданинг рафиқаси Оук Пхалла маҳаллий вақт билан 12:23 да авария оқибатида олган жароҳатлари туфайли ҳалок бўлган.
Шаҳзода Нородом Ранаритнинг автомобили мамлакат жануби-ғарбида қарама-қарши йўналишдаги машина билан тўқнашиб кетган. Эр-хотин шифохонага ётқизилган эди. Шаҳзода бош ва оёғидан енгил жароҳат олган.
Изоҳ (0)