Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан қатор хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларини табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Жумладан, Афғонистон, Бангладеш, Бирлашган Араб Амирликлари, Индонезия, Иордания, Кувайт, Малайзия, Миср, Озарбайжон, Покистон, Саудия Арабистони, Сингапур, Тожикистон, Туркия, Туркманистон, Эрон, Уммон, Қатар, Қирғизистон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларини қутлади.
Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Ислом тарақиёт банки, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарияти, Кавказ мусулмонлари идораси каби халқаро ташкилотлар раҳбарларига табрикномалар йўллади.
Изоҳ (0)