Бухоро вилоятининг Пешку тумани ҳокимлиги биноси ҳовлисида 13 июнь куни қотиллик юз берди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шу куни фуқаро Ф.У. ўзаро жанжал оқибатида таниши, Когон шаҳрида яшаган, «Қизил ярим ой жамияти» Пешку туман бўлими бошлиғи Г.А. исмли аёлга пичоқ билан жароҳат етказди.
Г.А. воқеа жойида ҳалок бўлди. Қотил қўлга олинди.
Изоҳ (0)