2013—2017 йиллар давомида гилос майдонлари фаол кенгайтирилгани сабаб Ўзбекистон мазкур мева экспортини оширишга ва жаҳон бўйича тўртинчи ўринга кўтарилиб, Испаниядан олдинга ўтиб кетишга муваффақ бўлди, деб хабар беради Spot.
EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2017 йилда 32 минг тоннага яқин гилос экспорт қилган. Бу Испанияга нисбатан 5 минг тонна кўпроқ демакдир. 2018 йилда эса экспорт ҳажми 36—38 минг тоннани ташкил этиши кутилмоқда.
Бундан беш йиллар олдин Ўзбекистоннинг гилос экспорти йилига 5 минг тоннадан ошмас эди, бироқ 2016—2017 йилларда экспорт ҳажмида кескин ўсиш кузатилди.
Ўзбекистон ҳамон маҳсулотларининг 99,5 фоизини Россия ва Қозоғистонга сотмоқда, бу эса мазкур бизнес йўналишининг ривожланишида катта муаммо ҳисобланади. Чунки Ўзбекистон маҳсулотларининг таъми ширин бўлса-да бошқа давлатларда унга талаб мавжуд эмас. Шу сабабли экспортни диверсификация қилиш борасидаги уринишлар ҳеч қандай фойдасиз кетмоқда.
«Энг муҳим муммо маҳсулот маркетингининг самарсизлиги. Халақаро кўргазмаларда ўз маҳсулотларини намойиш этувчи Ўзбекистон компаниялари одатда харидорларнинг телефон ёки электрон почта орқали сўровларига жавоб қайтармайди, сайтлари эса мунтазам ишламайди. Табиийки бу Ўзбекистонлик етказиб берувчиларнинг имижига таъсир кўрсатади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)