Қозоғистоннинг Актау шаҳрида асли ўзбекистонлик Утеген исмли йигит дўстлари билан Рамазон ойига атаб акция ўтказиб, шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига бепул такси хизматини кўрсатди. Бу ҳақда «Тумба.kz» хабар бермоқда.
Утеген Актауда 2004 йилдан буён яшаб, шаҳардаги турли масжидларда ишлаб келади. «Актауликларга совға қилишга қарор қилдик, йигитлар билан йиғилишиб, рўза ойи давомида ҳаммани бепул олиб юришга келишиб олдик», — деди у.
Улар шаҳар бўйлаб «Рамазонда текин такси» ёзуви туширилган машиналарда юриб, қўл кўтарганларнинг барчасини манзилига бепул етказиб қўйган.
Изоҳ (0)