Афғонистон шимолидаги Сарипул вилоятида «Толибон» радикал ҳаракати жангариларининг назорат-ўтказиш пунктига ҳужуми оқибатида тўрт нафар ҳарбий ҳалок бўлди, уч нафари жароҳат олди. Бу ҳақда, вилоят ҳокими Забиҳулла Омонийга таяниб, 1TV телеканали хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Омонийнинг сўзларига қараганда, жанг беш соат давом этган. Ҳукумат кучлари қарши ҳужуми натижасида етти нафар жангари ўлдирилган, тўққиз нафари яраланган.
Шунингдек, шимоли-шарқий вилоят Бадахшон ҳудудида толиблар Афғон миллий армияси назорат пунктига ҳужум қилди. Кескин қуролли тўқнашув давомида 18 нафар афғон аскари ҳалок бўлди.
Вилоят кенгаши вакилларининг маълум қилишича, ҳужум 13 июнга ўтар кечаси Журм уездида амалга оширилган. Назорат пункти толиблар томонидан эгаллаб олинган. Босқинчилар тонгда, жанговар ҳаракатлар жойига қўшимча куч етиб келгандан кейингина чекинган. Тўқнашувлар оқибатида 12 нафар жангари йўқ қилинган.
Изоҳ (0)