Ислом тараққиёти банки гуруҳига кирувчи Халқаро савдо-молия ислом корпорацияси ва Asia Alliance Bank савдони «Мурабаҳа» тамойили бўйича молиялаштириш ҳақидаги келишувни имзолади. Бу ҳақда компания пресс-релизида маълум қилинди, деб ёзади Spot.
«Бу Халқаро савдо-молия ислом корпорациясининг Ўзбекистондаги илк операциясидир. У март ойида имзоланган 100 миллион долларлик ҳадли битимни амалга оширишни очиб беради», — дейилади хабарда.
Ҳадли битим доирасида Ўзбекистон компаниялари экспортолди молиялаштириш, асосий хом ашё ва исталган бошқа товарлар импорти, шунингдек, экспорт бўйича бошқа операцияларни молиялаштириш учун қисқа муддатли кредитлар олиши мумкин.
Asia Alliance Bank бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Умиджон Ҳакимов келишув банкнинг Ўзбекистонда ислом савдо молиялаштириш бозори ривожланишининг асосий иштирокчиси сифатидаги мақомини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Изоҳ (0)