2018 йилнинг 4—8 июнь кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгаши (МКК) мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Хитой ва Ўзбекистоннинг ваколатли вакиллари томонидан ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг Циндао шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган 18-мажлиси кун тартибига киритиладиган масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, якуний ҳужжатлар матнлари лойиҳалари кўриб чиқилди ва келишилди.
ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг Циндао декларацияси ушбу ҳужжатларнинг марказийси ҳисобланади.
Изоҳ (0)