Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров ташаббуси билан Тошкентда кўзга кўринган тадбиркорлар билан «бизнес-ифтор» ташкил қилинди. Бу ҳақда ифтор иштирокчиси, «Korzinka.uz» супермаркетлар тармоғи раҳбари Зафар Ҳошимов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «Azon.uz».
Хабарда айтилишича, учрашувда Бош вазир ўринбосари билан бирга ҳукуматнинг иқтисодий блоки бошқа вакиллари ҳам иштирок этган. Иштирокчилар солиқ тизимидаги ислоҳотлар, бюджет ва божхона сиёсати, банк ва молия йўналишларида ўзаро фикр алмашган.