Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида «Биз бахтли болалармиз» номли кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Яккасарой тумани «Баркамол авлод» болалар маркази томонидан ташкиллаштирилган бу йилги кўргазмада 100 дан ортиқ ижодий ва 50 дан ортиқ пластика ишлари намойиш этилди.
«Болаларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш мақсадида 30 га яқин тўгарак фаолияти йўлга қўйилган, — дейди марказ раҳбари Дилдора Яҳёева. — Шулардан тасвирий санъат, тўқиш, мунчоқли безак, кулолчилик, миллий ва замонавий рақс, вокал, пазандалик, инглиз тили каби тўгаракларда 600 дан ортиқ ўқувчи мунтазам қатнашмоқда. Уларга ўттизга яқин ёш, изланувчан ва талабчан мутахассисларимиз сабоқ бериб келмоқда».
Кўргазма жорий йилнинг 15 июнига қадар давом этади.
Изоҳ (0)