Гватемалада Фуэго вулқонининг отилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 69 нафарга етди. Бу ҳақда Prensa Libre’га таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Аввалроқ, Гватемалада 65 кишининг ҳалок бўлгани маълум қилинган.
Бир қанча шаҳарларда Фуэго вулқонининг отилиши оқибатида хавф-хатарнинг энг юқори — қизил даражаси эълон қилинган.
ОАВ табиий офат вақтида жароҳат олганлар сони тахминан 296 тага етганини маълум қилди.
Шунингдек, вулқон отилиши оқибатида жабр кўрганларга АҚШ томонидан ёрдам кўрсатилиши хабар қилинган.
Изоҳ (0)