Ўзбекистон Президентининг 5 июндаги қарори билан Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Нормат Тўлқунович Турсунов Тошкент давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Нормат Турсунов солиқ органлари тизимидаги фаолиятини 1994 йили Тошкент шаҳрининг Акмал Икромов (ҳозирги Учтепа) тумани давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаган эди. 2010–2017 йилларда у Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси раисининг биринчи ўринбосари, сўнг Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Давлат раҳбарининг бошқа қарори билан Ўзбекистон давлат солиқ қўмитаси раҳбарининг ўринбосари этиб Олимжон Элчиевич Файзибоев тайинланди. У 2017 йил майидан Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ (0)