4 июнь, душанба куни Россиянинг Волгоград вилояти Калачевск туманида МД-50 ВГ самолёти ҳалокатга учраган, натижада учувчи ўлган. Бу ҳақда Россия тергов қўмитаси жанубий ҳудудлар бошқармасига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
«Воқеа соат 07:20 да содир бўлди, ҳозирда текширув ишлари олиб борилмоқда, терговчилар ҳалокат жойига етиб боришган, МД-50 ВГ айни пайтда Калачевск туманида, бир нафар учувчи ҳалок бўлган», — дейди тергов бошқармаси ходими.
Аввалроқ шошилинч хизмат ходими Волгоград вилоятидаги Заря аҳоли пункти яқинида енгил моторли СП-30 самолёти қишлоқ хўжалиги ишларини олиб бораётган вақтда қулаб тушганини хабар қилган эди.
Изоҳ (0)