«Россия-1» телеканалининг «Вести недели» ахборот-таҳлилий кўрсатувида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан қўл сиқишаётган Ким Чен Инни табассум қилган ҳолатда кўрсатишди, деб ёзади «Ura.ru».
Аммо асл фотосуратда Шимолий Корея етакчиси жиддий юз билан акс этган. Сурат фоторедакторда қайта ишланганига биринчи бўлиб ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари эътибор қаратди. Бироқ журналистлар бундай ишга қўл уриши мумкинлигига кўпчилик ишонқирамади.
Эслатиб ўтамиз, 31 май куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Пхеньянда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан учрашди. Лавров шу куннинг ўзидаёқ Шимолий Кореяга уюштирган расмий ташрифини якунлаган. У КХДРдаги ҳамкасблари билан Корея яриморолидаги вазиятни муҳокама қилгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)