Россия Федерацияси президенти Владимир Путин қарши санкциялар ҳақидаги қонунни имзолади, деб ёзади «Корреспондент.net».
«АҚШ ва бошқа хорижий давлатларнинг душманлик ҳаракатларига жавоб қайтариш чоралари» деб номланган тегишли ҳужжат 4 май, душанба куни Россия ҳуқуқий ахборот ресурсида чоп этилди.
Мазкур қонун у расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради. Ҳужжат АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг душманлик руҳидаги чораларига жавобан қарши санкциялар жорий этиш имконини беради.
Чоралар давлатлар, уларнинг юрисдиксияси остидаги ташкилотлар, шунингдек, мансабдор шахслар ва фуқароларга нисбатан қўлланиши мумкин.
Изоҳ (0)