4 июнь, душанба кунига ўтар кечаси Нигериянинг жануби-шарқидаги Бенуэ штатида 2 та қуролли ҳужум оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди ва кўплаб кишилар жароҳат олган. Бу ҳақда Пунчъга таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
«Фулани (Ғарбий Африка, жумладан, Нигерияда яшайдиган халқ) чўпонлари бугун тонг отишига яқин, кўпчилик ухлаб ётган вақтда қишлоғимизга бостириб кирди. Улар аҳолини ўққа тутди, уйларга кирди ва одамларга ҳужум қилди», — деди маҳаллий аёллардан бири.
Шунингдек, чўпонлар қишлоқдан бир аёлни асир олган ва бир нечта уйларни ёқиб юборган.
Натижада чўпонлар ҳужум қилган қишлоқда 6-7 киши ҳалок бўлган. Худди шунча киши мамлакатнинг бошқа ҳудудида сектантлар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 24 апрель куни Нигерияда жангариларнинг христиан черковига уюштирган ҳужуми оқибатида 19 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)