• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +46°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Ислом банкингини Ўзбекистонда жорий этиш бўйича лойиҳа

    2018 йилнинг 16 май куни Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида ислом банк иши ва молия инфратузилмасини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталида жойлаштирилди.

    Бизнес юритишнинг исломий нормалари дунёда катта қизиқиш уйғотаётган бўлсада, Ўзбекистон учун мутлақо янги молиявий институт ҳисобланади. Ислом банкинги нафақат у яқин бўлган Шарқий ва Осиё мамлакатларида, шу билан бирга Европа давлатларида ҳам жорий этилмоқда.

    Бизнес ҳамжамияти фикри билан ўртоқлашиш учун биз Халқаро бизнес ва технологиялар ассоциацияси раиси ўринбосари, муваффақиятли тадбиркор Холматов Улуғбек Валиевичга мурожаат қилдик.

    —Улуғбек Валиевич, Ислом банкинг фаолиятининг асосий принциплари ва унинг одатий банк тизимидан фарқли жиҳатлари тўғрисида гапириб берсангиз?

    —Аввало, баъзи атамаларни изоҳлаб берсам:

    Ислом банкинги—бу ислом жамиятининг иқтисодий бошқаруви ҳамда ижтимоий, сиёсий, маданий жиҳатларига алоқадор шариат тамойилларига мувофиқ молиявий фаолиятдир.

    Сумма ва қарз муддати асосида ҳисобланадиган фоиз ёки ставкадан ҳақ олиш тақиқланганлик Ислом банкингнинг муҳим жиҳати ҳисобланади. Ушбу тақиқ ижтимоий адолат ва тенглик тўғрисидаги мусулмон қонунлари билан тушунтирилади. Ислом фойда олишни қўллаб-қувватлайди, аммо ушбу мақсадларда фоизлардан фойдаланишни рад этади. Ахир бундай фаолият маҳсулот яратишга олиб келмайди ва жамият фаровонлигини оширмайди. Ислом этикаси қоидаларига кўра фойда қалтислик, меҳнат ва куч учун мукофот бўлиши лозим.

    Агар молиявий институт кредит берувчи ҳисобланмаса, у инвестор ёки ҳамкорга айланади. Ислом банкингининг асосий ишлаш тамойили — лойиҳа инвестицияси шу билан боғлиқ. Шундай қилиб, ҳамкорлар ўртасида бўлинадиган лойиҳанинг барча жиҳатлари ва қалтисликлари ўрганилиб, маълум лойиҳа учун сармоя ажратилади.

    Умумлаштириб шуни айтиш мумкинки, турли воситалар, шу жумладан хизмат кўрсатиш ва реал бизнесда биргаликдаги иштирок этиш ёрдамида иқтисодиётнинг амалдаги секторлари билан алоқаларни яратишга қаратилган.

    Унутмаслик лозимки, Ислом банки – энг аввало шариат нормалари асосида молиявий инструментлар ёрдамида фойда олиш ва ўзининг айланма капиталини қайтариб олишга қаратилган банкдир.

    Ўзбекистон Президентининг қарори лойиҳасига мувофиқ, ишчи лойиҳани тугатиш бўйича Комиссияга Ўзбекистон Ислом тараққиёт банкини (ЎИTБ) ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Президенти қарори лойиҳасини қонунчиликда белгиланган тартибда киритиш топширилган.

    ЎИTБ стандарт чакана хизматлар, шу билан бирга, экспорт-импортни молиялаштириш, уй-жойларни молиялаштириш, лизинг фаолияти (ижара), суғурта фаолияти (такафул), шунингдек, таркибий тузилмалари орқали қимматли қоғозлар бозоридаги хизматлар (сукук) нинг кенг спектрини тақдим этади.

    Банк венчур капиталда инвестиция ҳамда фондларда тўғридан-тўғри инвестиция ва қалтисликларни суғурталаш каби тизимлаштирилган мураккаб молиявий маҳсулотларни тақдим этади.

    —Сиз ислом молия институтининг Ўзбекистонда ривожланиш истиқболларини қандай тасаввур қиласиз? Ислом банкингни Ўзбекистонда жорий этишда қандай муаммоларга дуч келиниши мумкин?

    —Бизнес ҳамжамиятининг вакили сифатида мен ишонч билан айтишим мумкинки, Ўзбекистон аҳолисининг 90 фоизини мусулмонлар ташкил этиши ва улар фиқҳ қоидаларини (ислом юриспруденсияси) яхши билиши сабабли бизнинг бозорда молиялаштиришнинг ушбу тури талабгор бўлади.

    Айни пайтда диннинг барча нормаларига мос келадиган молиялаштириш механизмининг мавжуд эмаслиги бизнес ва аҳолининг молиявий ва иқтисодий фаоллашувини секинлатмоқда. Бизнеснинг катта қисми банклар билан ишламайди, яъни банкнинг кредитга ўхшаган хизматларидан фойдаланмайди.

    Иқтисодий нуқтаи назардан ислом банкингининг ривожланиш истиқболи жуда яхши. Аммо ривожланиш истиқболлари Ислом молия институти маҳсулотлари ва ислом юриспруденсияси (фиқҳ) каби омилларга боғлиқ. Мутахассисларнинг етишмовчилиги ушбу механизмни кенгайтиришни қийинлаштиради, маҳсулотлар етишмаслиги мумкин, бунинг оқибатида улар қиммат ёки сифатсиз бўлиши мумкин.

    Шунингдек, банк ва унинг ҳиссадорлари, ислом банкингининг барча лойиҳаларида гаров таъминоти олиш имкониятининг йўқлиги каби қалтисликлар ҳам бор. Лойиҳа барбод бўлмаслиги учун қалтисликларни бошқариш тизимининг жуда сифатли механизмини яратиш лозим бўлади.

    Ва албатта, муҳим рол ўйнайдиган давлатнинг қўллаб-қувватлашисиз ислом молиявий тизимини жорий этиш ва ўрнатиш фақат баъзи инструмент ва маҳсулотларга таяниб аста-секинлик билан амалга ошади.

    —Қарор лойиҳасини қандай баҳолайсиз?

    —Қабул қилинган ривожланиш стратегияси доирасида иқтисодиётнинг либераллашуви давом этмоқда ва у барча соҳаларга таъсир этмоқда. Мазкур қарор лойиҳасини бунчалик тез муҳокама бўлишини кўпчилик кутмаган эди. Очиқ айтиш керакки, мамлакатнинг бугунги ривожланиш босқичида бу муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Ушбу тизимни қанча тез ишга туширсак, иқтисодиёт ундан шунча кўп фойда олади.

    —Ислом банкинги ташкил этилишида Ўзбекистон фуқаролари учун қандай афзалликлар бор?

    —Аввало, ўз маблағларини банк ҳисоб рақамларидан ташқарида сақловчи аҳолидан бўш маблағларни йўналтириш ҳисобига молия бозорининг фаоллашуви кучаяди.

    Шу билан бирга, янги корхона ва лойиҳаларнинг ташкил этилиши ишчи ўринларининг ошишига олиб келади.

    Бугунги кунда банк хизматларидан фойдаланмаётган компаниялардан солиқ тушими ҳисобига бюджетга маблағ жалб қилишни ошириш мумкин. Бу ижтимоий лойиҳаларни (пенсия тўлаш, мактаб ва шифохоналар қуриш) амалга ошириш ва шаҳар ва қишлоқларимизда ҳаёт сифатини оширишга таъсир этади.

    Шунингдек, ислом банкингида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилади.

    Сайт: http://ambit.uz

    Facebook: https://www.facebook.com/AMBiT.uz

    Telegram: https://t.mе/AMBiTuz

    Реклама ҳуқуқи асосида!

    04.06.2018, 18:14   Изоҳ (0)   33228
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда гипсокартон ва гипс ишлаб чиқарувчи янги завод қурилади

    04.06.2018, 15:00

    «Damda.uz»: Ёзги таътил – танга татир

    04.06.2018, 12:00

    China Education: Кириш имтиҳонларисиз, 100% тўлиқ ўзгармас таълим грантларига эга бўлишни истайсизми? (40 та ўрин)

    04.06.2018, 09:02

    «Ўзагротехмаш» Конструктор-технологик маркази ҳар хил модификациядаги тракторлар оиласини ишлаб чиқармоқда

    01.06.2018, 15:00

    «UzDigital TV» компанияси ёзги чегирмалар ҳақида эълон қилади!

    01.06.2018, 12:00

    MEDIAPARK бозори тармоқларида ёзги акция «Ҳафталик совғалар»

    01.06.2018, 09:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Болалар савдоси”, “Яхши бола”: 2025 йил июль ойида премераси бўлиши кутилаётган Жанубий Корея сериаллари

    Кино | 4 июл, 15:45

    Ёвуз бўлиш ҳам санъат: томошабинларни антагонист эканига ишонтиролмаган актёрлар

    Кино | 4 июл, 15:26

    Трансфер янгиликлари. “Сўғдиёна” Жасур Жалолиддинов ва Сардор Раҳмонов билан шартнома имзолаганини эълон қилди

    Спорт | 4 июл, 15:21

    “Қарор муҳокамаси тугамаган эди”, “Банкдаги депозит ўқиш сифатига қандай ёрдам беради?” — фаоллар хусусий ОТМларга қўйилган янги талаблардан норози

    Ўзбекистон | 4 июл, 15:12

    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз

    Реклама | 4 июл, 15:00

    “Калмар ўйини” актёри Ли Жон Же якуний мавсумдаги чақалоқ саҳнасининг моҳиятини тушунтириб берди

    Кино | 4 июл, 14:45

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат пасайишни бошлайди

    Ўзбекистон | 4 июл, 14:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.