Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги томонидан аутсорсинг тизимида хизмат кўрсатаётган корхоналарни рағбатлантириш ва уларни муносиб тақдирлаш мақсадида «Энг сифатли ва фаол аутсорсинг» кўрик-танлови ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Унда ҳарбий хизматчилар, аутсорсинг корхона раҳбарлари ва ошпазлари қатнашди.
Танловда «Саховат таом» жамоаси биринчи ўринни эгаллади. «Азим траст сервис» 2-ўрин, «Улуғбек Сатторов» жамоаси 3-ўринга лойиқ деб топилди. «Ошпазлар» мусобақасида Бахтиёр Ҳолиқов 1-ўринни қўлга киритган бўлса, Маҳмуд Дўстматовга 2-ўрин, Фурқат Мирмаҳмудовга 3-ўрин насиб этди.
Изоҳ (0)