Нью-Йорк штати Лонг-Айленд даҳаси Индиан Уэст Бич ҳудудидан 1 мил (1600 метр) узоқликда Piper PA31 самолёти ҳалокатга учраб қулаб тушди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Самолёт бортида 4 нафар йўловчи бўлган. Ист Хемптон қирғоқ хавфсизлиги хизмати томонидан бир кишининг жасади топилган. Уч киши бедарак йўқолган.Ҳалокат ҳақидаги хабар маҳаллий вақт билан 14:50 да келиб тушган. Қирғоқ хавфсизлиги хизмати ходимлари қутқарув ишларини олиб бормоқда.
Изоҳ (0)