1 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари делегацияларининг беш кунлик музокаралари якунланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Музокаралар давомида давлат чегарасининг алоҳида участкаларида ўтказилган дала текширувлари натижалари кўриб чиқилди.
2003 йилдан буён давом этаётган музокаралар якунида баённома имзоланди ва унда Ўзбекистон – Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш ва якуний ҳуқуқий расмийлаштиришни тезлаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Изоҳ (0)