Регистон майдонида «Шашмақом’ — жаҳон миқёсидаги мусиқа маданияти мероси» фильм-концертининг тасвирга олиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда «Зарафшон» хабар бермоқда.
Фильм-концерт Самарқанд вилоятининг «Шарқ дурдонаси» тарихий-маданий, маънавий-маърифий ва ҳуқуқий маркази ҳамда Самарқанд санъат коллежи билан ҳамкорликда суратга олинмоқда.
Унда коллежнинг «Meрос» ансамбли ва анъанавий ижрочилик бўлими санъаткорлари иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)