Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарори билан мамлакатдаги бир қатор объектлар ва ҳудудлар туристлар ташриф буюриши тақиқланган жойлар рўйхатидан чиқарилди, деб ёзади «Газета.uz» Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига таяниб.
Қуйидаги ҳудудлар ташриф буюриш учун очилди:
- Суффа платосидаги радиоастраномия мажмуаси (РT-70) ва Жиззах вилояти Зомин туманидаги унга туташ ҳудуд;
- Жиззах вилояти чегарасида — Гуралашсой, Зомин санаториясидан Суффа платоси орқали йўл ва Музбулоқ қишлоғигача бўлган Қизилмозор табиий ҳудуди;
- Қашқадарё вилояти чегарасида — Қаласой дарасидаги Темурланг ғори, Тошқўрғон қишлоғи, Қаласой дарасидаги динозаврлар излари, Қаласой дарасидаги шаршара, Сувтушар шаршараси, Жовуз, Ғилон, Кул қишлоқлари, Хўжа Каршавар платоси, Жанка кўли, Северцева музлиги, Ҳазрат Султон зиёратгоҳи.
Изоҳ (0)