Латвияда тўртинчи қаватдан ўзини ташлаган одамни пастки қаватдаги қутқарувчи деразадан қўлини чиқариб ушлаб қолди. Воқеа акс этган видеони Meduza тақдим қилди.
Мамлакатнинг ёнғин хавфсизлиги ва қутқарув хизмати маълум беришича, уларга бир кишининг тўртинчи қаватдан ўзини ташламоқчи бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига етиб келган хизматчилар уйга кирмаган, чунки эркак уларни кўриб пастга сакраши аниқ эди. Улар бошқачароқ йўл тутган: бир гуруҳ қутқарувчилар томга чиққан, бошқа бир гуруҳ эса бир қават пастдаги хонадонга кирган. Улар эркак сакрайдиган бўлса, уни тутиб олишни мўлжаллаган. Дарҳақиқат, эркак деразадан сакраганида қутқарувчилар уни оёғидан тутишган ва ичкарига тортиб олишган.
Изоҳ (0)