27 май, якшанба куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 4 нафар номаълум шахс автомашиналар тураргоҳида эшиги очиқ ҳолда қолдирилган ҳамда калити ичида бўлган Lacetti’ни олиб қочди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Олиб борилган қидирув ишлари натижасида жиноятни Паркент туманида яшовчи Ғ.Ғ. содир этгани аниқланган. Ғ.Ғ. автомашинани Паркент туманида ҳайдаб кетаётганида ушланган. Жиноий шериклари, муқаддам судланган Б.У., А.З. ва М.О. Юқори Чирчиқ тумани Янгибозор қўрғони ҳудудида қўлга олинган.
Изоҳ (0)