Жорий йилнинг 24 май куни Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани ИИБга келиб тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил июль ойида Юнусобод туманида яшовчи муқаддам судланган У.М. шу туманда яшовчи М.М.га тегишли М.Улуғбек туманидаги уйни 30 минг АҚШ долларига сотиб олишини ва пулни 35 кун ичида беришини айтиб, унинг ишончига киради, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
У.М. уйни олдиндан ўзининг номига расмийлаштириб олган ва А.Қ. исмли аёлга 23 минг АҚШ долларига сотиб, ундан олган пулни М.М.га бермасдан пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида У.М. ушланган.
Изоҳ (0)