Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари «шaпка» эвазига Spark сотиб олиш учун шартнома олиб беришни ваъда қилган «Сирдарёавтотеххизмат» мутахассисини қўлга олди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

«Сирдарёавтотеххизмат» МЧЖ мутахассиси ва бошқалар фирибгарлик йўли билан фуқаро Ш.га Тошкент шаҳри автосалонларидаги танишлари орқали Spark русумли автомашина сотиб олиш учун шартнома олиб бериш эвазига 500 АҚШ долларини хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Сирдарёавтотеххизмат» МЧЖ мутахассиси ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар