Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Дональд Трамп Ким Чен Ин 12 июнь куни Сингапурда бўлиб ўтадиган учрашувни биринчи бўлиб бекор қилишидан хавфсираб, буни ўзи амалга оширди, деб ёзади «Коммерсантъ».

Фото: AP

Фото: AP

NBC телеканали Оқ уйдаги манбасига таяниб хабар қилишича, бир кун олдин бундай қарордан асар ҳам бўлмаган.

Учрашувдан воз кечиш керак ёки керак эмаслиги борасидаги муҳокамада АҚШ вице-президенти Майкл Пенс, давлат котиби Майкл Помпео, Оқ уй маъмурияти раҳбари Жон Келли ва президентнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Болтон қатнашган. NBC манбаларига кўра, айнан Болтон Дональд Трампни Ким Чен Ин билан учрашувдан қайтаришга қатъиян уринган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан учрашувни бекор қилди ва буни Шимолий Корея томонидан намойиш этилган «очиқ душманлик» билан тушунтирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар