АҚШ ҳукумати кейинги ҳафтада Шимолий Кореяга нисбатан ўнлаб янги санкциялар жорий қилиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда АҚШ ҳукуматидаги манбага таяниб, The Wall Street Journal маълум қилди.
Маълум қилинишича, КХДРга қарши янги санкциялар АҚШ миллий хавфсизлик кенгашининг 24 май, пайшанба куни бўлиб ўтган йиғилишида муҳокама қилинган. Манбанинг хабар қилишича, АҚШ ҳукумати ўнлаб янги санкциялар жорий қилишни режалаштирган. Бундан ташқари, йиғилишда АҚШнинг ҳарбий аралашуви эҳтимоли ҳам кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан 12 июнь куни Сингапурда бўлиб ўтиши керак бўлган учрашувни бекор қилган. Шимолий Корея ҳукумати АҚШ билан муносабатларни тиклаш умидида эканини маълум қилган.
Изоҳ (0)