Ўзбекистон ва Қозоғистон ишбилармон давралари 22 март куни Чимкентда бўлиб ўтган икки томонлама бизнес-форумда 62 миллион доллар қийматдаги еттита ҳужжат имзолади. Бу ҳақда, Ўзбекистон савдо-саноат палатасига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Шунингдек, «Ўзбекистон – Қозоғистон» ишбилармон кенгаши ҳамда кооперацион биржа бўлиб ўтди. Уларда икки мамлакат вазирлик ва идоралари вакиллари қатнашди.
Икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси ўтган йили 2 миллиард доллардан ошди, жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида эса 788,2 миллион долларни ташкил этди, яъни 41,6 фоизга кўпайди.
Ташқи савдо вазири ўринбосари Соҳиб Саифназаров савдо алоқалари ривожининг шу динамикаси сақланган тақдирда товар айланмасини давлат раҳбарининг топшириғига биноан 2020 йилгача кутмай 5 миллиард долларга етказиш мумкинлигини эътироф этди.
Изоҳ (0)