Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) 21 май, душанба куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида 400 нафар етим болага ифторлик дастурхонини ёзди. Бу ҳақда Anadolu агентлигига таяниб, «Azon.uz» хабар берди.
Ифтор дастурхонида агентликдаги стратегик ривожланиш йўналиши бошлиғи Толга Каскин ва вазирликлар ходимлари иштирок этди.
Ифтордан аввал ўтказилган матбуот анжуманида Толга Каскин агентлик рамазон ойи мобайнида Афғонистонда 2 минг 500 нафар кишига ифторлик қилиб беришини маълум қилди.
TIKA рамазон ойи давомида 50 та давлатдаги 150 та шаҳарда ифторлик дастурхони ёзади.
Агентликнинг 58 давлатда 60 та идораси бор.
Изоҳ (0)