Тошкент четида уч ой муқаддам йўқолган Abror Style гўзаллик салони ходимасининг парчаланган танаси топилди. Қолдиқлар Чирчиқ дарёсидан чиқди, деб хабар беради «Новости Узбекистана».
Сергели туманида 16 февралда Нодира Мирзаева ғойиб бўлган эди. Ҳамкасблари у нотаниш аёл билан чиқиб кетганини маълум қилган эди.
Амалга оширилган қидирув ишлари натижасида у ўша куни Сергелида пропискада турувчи, аммо вақтинчалик Қуйичирчиқ туманида истиқомат қилувчи Матлуба Абдуллаева билан чиқиб кетгани аниқланди. Абдуллаеванинг уйида улар жанжаллашиб қолган, шундан сўнг у қизни ўлдириб қўйган. Шунингдек, Абдуллева жаҳл устида қизнинг юзига цирка кислотаси сепгани, пичоқ билан юзига ва бўйнига зарба бергани, сўнг танасини болта билан парчалагани маълум бўлди.
Сўнг аёл қурбоннинг танасини Чирчиқ дарёсига ташлаб юборган.
Матлуба Абдуллаева айни пайтда қўлга олинган ва қасддан қотиллик қилишда айбланмоқда. Жиноят мотивлари аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)