Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Amnesty International халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти делегацияси 22—25 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюриб, бир қатор расмий шахслар билан учрашади, деб ёзади «Газета.uz» ташкилот пресс-релизига таяниб.

Фото: Amnesty International

Фото: Amnesty International

Делегация таркибига Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича Amnesty International директори Мари Стразерс ва унинг ўринбосари Денис Кривошеев киради.

Мари Стразерс Ўзбекистон ҳукуматининг сўнгги бир ярим йил ичидаги ижобий қадамларини, хусусан, қийноқларнинг қаъий тақиқланишини қайд этди.

Amnesty International сиёсий мақсадларда таъқиб қилинаётларнинг жиноят ишларини тўхтатиш ва оқлаш, шунингдек, ўтмишда амалга оширилган инсон ҳуқуқларига қарши жиноятларни холисона ва самарали тарзда текшириш кабилар ҳақида тавсиялар рўйхатини тайёрлаган.

Охирги марта Amnesty International’нинг расмий вакиллари Ўзбекистонга 2004 йилда халқаро конференцияда қатнашиш учун келган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар