Ўзбекистонда 1 июндан бошлаб ҳайдовчилик гувоҳномаларини берувчи давлат хизматлари марказлари сони 17 тага етади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ҳозир ҳайдовчилик гувоҳномаларини Тошкентнинг Миробод, Юнусобод, Учтепа ва Шайхонтоҳур туманлари ҳамда Наманган шаҳридаги марказларда олиш ёки алмаштириш мумкин.
1 июндан бошлаб ушбу хизмат Нукус, Андижон, Термиз, Когон, Зарафшон, Шаҳрисабз, Қўқон шаҳарлари, шунингдек, Дўстлик, Пастдарғом, Сирдарё, Чирчиқ ва Ҳонқа туманларидаги марказларда ҳам йўлга қўйилади.
Изоҳ (0)