Ўтган йили Қорақалпоғистон Республикасида коррупция билан боғлиқ қўзғатилган ва судга оширилган жиноий ишлар сони аввалги йилдагига нисбатан 39,5 фоиз камайган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан Нукус шаҳрида ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий идоралараро комиссияси раҳбарининг ўз фаолияти юзасидан ахборотини эшитиш ҳамда «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуннинг ижро этилишини ўрганиш натижаларини муҳокама этишга бағишланган сайёр мажлисда маълум қилинди, деб ёзади «Халқ сўзи».

Фото: Google Photos

Мажлисда таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатда коррупция билан муросасиз курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтиришга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Сайёр мажлисда коррупцияга қарши кураш самарадорлигини янада оширишга халақит бераётган шу каби қатор камчиликларни бартараф қилиш чоралари белгилаб олинди.

Мажлис якуни бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.