Мисс Қозоғистон-2018 Альфия Ерсайн танловдаги ғалабаси учун қўлга киритган 3 миллион тенгенинг маълум қисмини хайрия ишларига ажратди. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар берди.
Альфия Қозоғистоннинг Атирау шаҳридаги Магжан Жумабаев номидаги 1-мактабнинг 22 нафар ўқувчисига совғалар улашди.
Мактаб раҳбари Гулжан Кожахметова Альфиянинг ўқувчиларга ўтган ойдаёқ ёрдам бериш истагини билдирган. Синф раҳбарлари ота-оналар билан биргаликда керакли нарсалар рўйхатини тузиб Альфияга берган.
Альфия Ерсайн аслида бошқа мактабда ўқиган. Шоир Магжан Жумабаев ижодига қизиқиши туфайли айнан шу мактаб ўқувчиларига ёрдам беришга қарор қилган.
Изоҳ (0)