Ўзганинг хонадонини алдаб сотишни мақсад қилган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда «Дарё»га Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, 15 май куни Чирчиқ шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган уй бекаси Р. Эшонқулова ариза билан мурожаат этган. Аризасида у Бўстонлиқ туманида яшовчи 1996 йилда туғилган М. Сайфуллоҳожиев 2017 йил ноябрида Чирчиқ шаҳридаги ўзига тегишли бўлмаган хонадонни сотишини айтиб, ундан 5.300 доллар олгани ва шу кунга қадар қайтариб бермаганини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
М. Сайфуллоҳожиевни бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)