• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Комил Алламжонов: Шавкат Мирзиёевнинг Оқ уйга ташрифи Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликнинг янги даврини бошлаб берди

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг Оқ уйга илк тарихий ташрифи Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликнинг янги даврини бошлаб берди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот котиби Комил Алламжонов Вашингтонда журналистлар учун ташкил этилган брифингда маълум қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Музокаралар давомида президент Д.Трамп Ўзбекистоннинг мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига қатъий содиқлигини таъкидлади. Шунингдек, у Президент Ш.Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда муҳим сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни амалга оширишда эришилаётган улкан ютуқларни эътироф этди. Президентлар кенг жабҳадаги ўзаро устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси билан Америка Қўшма Штатлари ўртасида 2002 йилда имзоланган стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияга янгича суръат бағишлаш мақсадида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга келишиб олди.

    Президент Ш.Мирзиёев Ўзбекистонда ислоҳотларни амалга оширишда эришилаётган прогресс орқага қайтмаслик хусусиятига эга эканлигини таъкидлади. У давлат органлари халқ манфаатларини ҳамма нарсадан устун қўйишлари лозимлигини қайд этди. Ўзбекистоннинг беш йилга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимой соҳани ривожлантириш ҳамда очиқ ва конструктив ташқи сиёсат олиб боришга хизмат қилишини таъкидлади.

    Президент Д.Трамп терроризмга қарши курашишда Қўшма Штатларнинг Ўзбекистон билан азалий шериклигини қайд этиб ўтди. 2001 йил 11 сентябрдаги мудҳиш воқеалардан сўнг Ўзбекистон АҚШга ўта муҳим логистик имкониятни тақдим этганлиги ҳамда «Ал-Қоида» террорчиларини Афғонистондан сиқиб чиқаришда кўмак кўрсатганлигини таъкидлади. Президент Ш.Мирзиёев ташриф давомида АҚШ президентининг Жанубий Осиё бўйича стратегиясини тўлиқ қўллаб-қувватлашини тасдиқлади. Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, масъулиятни тақсимлаш ва минтақавий хавфсизлик масалаларини ҳал этиш, шу жумладан, Афғонистонда барқарорликни таъминлаш бўйича Ўзбекистон ташаббуслари муҳокама этилди.

    Президент Д.Трамп кучли ва мустақил Марказий Осиёнинг муҳимлигини қайд этди ҳамда Президент Ш. Мирзиёевнинг 2017 йил ноябрда Самарқандда бўлиб ўтган конференцияда илгари сурган Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарларининг ҳамкорлик мулоқоти йиғилишини ўтказиш бўйича саъй-ҳаракатларини мамнуният билан қарши олди.

    Президент Ш.Мирзиёев жорий йил март ойида Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувида иштирок этганлиги, бу минтақалараро савдони ривожлантириш ва хавфсизликка оид таҳдидлар бўйича биргаликдаги ёндашувларни ишлаб чиқиш учун янги имкониятлар очиб берганлиги қайд этилди. Президент Д.Трамп ушбу муҳим мулоқотда Ўзбекистон асосий рол ўйнашини эътироф этди ҳамда Қўшма Штатлар «С5+1» минтақавий формати орқали ҳамкорлик ва тараққиётни қўллаб-қувватлашини билдирди. Президентлар Афғонистоннинг Марказий Осиёдаги кўп томонлама ҳамкорлик форматларида иштирок этишини қўллаб-қувватладилар.

    Минтақавий ҳамкорлик

    Президент Д.Трамп Президент Ш.Мирзиёевни унинг халқаро ҳамжамиятнинг «Толибон» афғон ҳукумати билан тинч музокараларни бошлаши лозимлиги тўғрисидаги ягона позицияси тасдиқланган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги Тошкент халқаро конференцияси муваффақиятли ўтказилгани билан қутлади. Президент Ш.Мирзиёев ва президент Д.Трамп Афғонистон хавфсизлик кучлари ва тинч аҳолисига қарши қаратилган жирканч террорчилик ҳужумларини қаттиқ қораладилар ҳамда Афғонистон дуч келаётган хавф-хатарларга барҳам бериш бўйича мулоқотни кенгайтиришга содиқ эканликларини билдирди.

    Президент Ш.Мирзиёев Афғонистон ҳукуматини тўлиқ сиёсий қўллаб-қувватлашини қайд этди ҳамда 2017 йил декабрда Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи, унинг якуни бўйича икки ҳукумат ўртасида савдо айланмасини кўпайтириш ва ўта муҳим инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан бир қатор битимлар имзоланганига эътибор қаратди. Президент Д.Трамп Ўзбекистоннинг минтақавий иқтисодий жараёнларда муҳим рол ўйнаётганлигини эътироф этиб, мамлакатнинг Афғонистон билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини олқишлади. У Ўзбекистон томонидан режалаштирилаётган Афғонистондаги темир йўл ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишга сиёсий ва консултатив кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

    Президент Ш.Мирзиёев Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришишга ҳисса қўшаётган Шимолий таъминот тармоғини қўллаб-қувватлашда давом этишини тасдиқлади. Ўзбекистон ва АҚШ Афғонистон билан чегаралар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласининг олдини олишда яқиндан ҳамкорлик қилишлари эътироф этилди.

    Икки давлат раҳбарлари экстремизм ва халқаро терроризмни қоралади ҳамда умумий таҳдидларга қарши курашиш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга интилишларини қайд этди. Улар, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва минтақавий хавфсизликни таъминлашга қаратилган келишувларни амалга оширишга содиқ эканликларини билдирди ҳамда беш йилга мўлжалланган илк ҳарбий ҳамкорлик режасини амалга татбиқ қилиш орқали мудофаа соҳасидаги алоқаларни мустаҳкаш муҳимлигини таъкидлади.

    Ислоҳотлар ва халқлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш

    Президент Д.Трамп «виждон маҳбуслари»нинг озод қилинганлиги, болалар меҳнатидан мунтазам фойдаланишнинг тугатилганлиги ва мажбурий меҳнат кўламини қисқартиришда эришилган сезиларли ютуқларни қайд этган ҳолда, Президент Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ ҳолатни яхшилашга оид кенг ислоҳотлар дастурини мамнуният билан қарши олди. Ушбу ютуқлар иқтисодий, сиёсий ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун шарт-шароитлар яратиши таъкидланди.

    Президент Д.Трамп давлат бошқарув тизимини такомиллаштириш ва ички барқарорликни таъминлашнинг асосий омили сифатида давлатнинг халқ олдидаги ошкоралиги ва ҳисобдорлигини ошириш бўйича Ўзбекистон Президентининг ташаббусини қўллаб-қувватлади. Давлат раҳбарлари инсон эркинликларини ҳимоя қилиш, шу жумладан, диний эркинликни илгари суриш бўйича конструктив ҳамкорликни фаоллаштириш тарафдоридирлар. Президент Ш.Мирзиёев диний эътиқод эркинлигини таъминлаш бўйича кенг қамровли «йўл харитаси»ни ҳаётга татбиқ қилишга қатъий тайёр эканлигини айтиб ўтди.

    Президентлар икки мамлакат ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликка ўз ҳиссасини қўшадиган Халқаро таълим бўйича Америка кенгашларининг Ўзбекистонда аккредитация қилинишини олқишлади. Президент Д.Трамп АҚШ Ўзбекистонда инглиз тили бўйича таълим дастурларини амалга оширишда кўмак кўрсатишга тайёр эканлигини таъкидлади ҳамда «Америка овози»нинг Ўзбекистонда аккредитация қилинганлиги ва унинг Америка оммавий ахборот воситалари учун ушбу мамлакатда кенг имкониятлар яратишини юқори баҳолади.

    Иқтисодий ҳамкорлик

    Президент Ш.Мирзиёев ва президент Д.Трамп ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва ҳар икки мамлакатда иш ўринларини яратишга кўмаклашадиган иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш имкониятларини ўрганишга қатъий тайёр эканликларини таъкидлади. Президент Ш.Мирзиёев Ўзбекистонда ошкоралик ва ҳисобдорлик халқаро стандартларини жорий қилиш ва қонун устуворлигини таъминлаш орқали тадбиркорлик учун қулай шароитлар яратиш ҳамда АҚШ компаниялари ва инвесторларига мамлакат бозорига кириш имкониятини тақдим қилишга тайёр эканлигини билдирди.

    Давлат раҳбарлари, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги, энергетика, кимё, молия, туризм, тўқимачилик саноати, соғлиқни сақлаш ва рақамли технологиялар соҳаларида янада яқинроқ ҳамкорлик қилиш учун мавжуд имкониятларни ўрганишга келишиб олди. Ташриф давомида Ўзбекистон ва АҚШ компаниялари ўртасида 20 дан ортиқ йирик шартномалар имзоланганлиги ва улар ҳаётга тўлақонли татбиқ қилинган тақдирда, 4,8 миллиард доллар миқдорида баҳоланиши ва АҚШда 10 минг иш ўринларини сақлаб қолиши ҳамда келгусида бир неча миллиард доллар миқдоридаги шартномалар учун имкониятлар яратиши мумкинлиги эътироф этилди.

    Д.Трамп Президент Ш.Мирзиёевнинг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлади ва Ўзбекистоннинг иқтисодий лидер сифатида ўсиб бораётган ролини эътироф этди. У жорий йилда мамлакатда Марказий Осиё савдо форумини ва Марказий Осиё давлатлари билан АҚШ ўртасида савдо ва инвестицияларга оид ҳадли битим бўйича кенгаш йиғилишини ўтказишга доир Ўзбекистон таклифи бундан далолат беришини таъкидлади. Президент Ш.Мирзиёев Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишга интилаётганини қайд этди. Президент Д.Трамп Ўзбекистон ўз савдо режимини ташкилот нормаларига мувофиқ либераллаштириш бўйича кун тартибидаги ислоҳотларни амалга оширгани сайин АҚШ унга техник кўмак кўрсатишини таъкидлади.

    Ўзбекистон Фонограмма ишлаб чиқарувчилар манфаатларини, уларнинг фонограммаларини қонунсиз ишлаб чиқаришдан ҳимоя қилиш тўғрисида Женева конвенцияси ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг интернет бўйича шартномаларига қўшилиш орқали интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишга содиқ эканлигини билдирди. Ушбу ташаббусларни амалга ошириш икки томонлама савдо, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги имкониятларни очиш учун мустаҳкам асос яратишга хизмат қилиши қайд этилди.

    17.05.2018, 06:58   Изоҳ (0)   14247
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    SOCAR ва British Petroleum Ўзбекистондаги конларни ўрганишда иштирок этиши кутилмоқда

    16.05.2018, 23:34

    Ўзбекистонда ислом банк иши ва молияси инфратузилмасини яратиш режалаштирилмоқда

    16.05.2018, 22:54

    Тошкентда 17 май куни махсус ўқув машғулотлари ўтказилади

    16.05.2018, 22:44

    Тошкент ва Тбилиси биродарлик муносабатларини ўрнатади

    16.05.2018, 22:07

    Шайхонтоҳур прокурори депутатлар олдида ҳисоб берди

    16.05.2018, 21:42

    Тошкентнинг Қўйлиқ бозори атрофидаги тирбандликларга барҳам берилади

    16.05.2018, 21:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.