Россия Федерациясининг Коми Республикасида вездеходнинг чўкиб кетиши оқибатида 7 нафар киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Гусеницали транспортда 9 киши ўрмон булоғини кесиб ўтмоқчи бўлган. Икки киши тирик қолишга муваффақ бўлган.
Воқеа жойида терговчилар, криминалистлар ва қутқарувчилар иш олиб бормоқда.
Аввалроқ, Комида чўкиб кетган вездеход ичида 6 киши бор бўлгани ҳақида хабар қилинган эди. Кейинроқ Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вездеходнинг чўкиши оқибатида 7 кишининг бедарак йўқолганини маълум қилган.
Воқеа Печора шаҳридан 30 километр узоқликдаги ботқоқлик ҳудудида содир бўлган.
Изоҳ (0)