«Америка Овози» ижодкорлари Оқ Уй расмийси Лиза Кёртисдан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи юзасидан шарҳ олди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Олдин хабар қилинганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан расмий ташриф билан 15–17 май кунлари АҚШда бўлади.
Ўзбекистон ва АҚШ раҳбарлари учрашуви олдидан куни кеча Вашинтонгдаги нуфузли Атлантика Кенгашида кечган форумда Тошкентдан келган делегация республика ислоҳотлар даврида Америка билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш эканини билдирди. Оқ Уй расмийси Лиза Кёртисга кўра, АҚШ Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашга тайёр.
Изоҳ (0)