Ўзбекистондаги автомобиль йўлларида 7—13 май кунлари 164 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди. Улар оқибатида 164 киши жабрланди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради ЎзА.
Ўтган ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 83361та қоидабузарлик аниқланди. Жумладан, 1730 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган, 14171 ҳолатда белгиланган тезлик талаби бузилган, 891 нафар ҳайдовчи светофор ва чорраҳалардан ўтиш қоидасига амал қилмаган.
Йўловчи ташиш қоидасини бузган 11158, транспорт воситасининг ойналарини меъёридан ортиқча қорайтирган 343, ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган 772 ва хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатланган 14852 ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли чоралар кўрилди.
Изоҳ (0)