Тошкентда 13 май куни кучли ёғингарчилик кузатилди. Оқибатда шаҳарнинг кўплаб кўча ва майдонлари сувга тўлди. Ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар сувда «сузаётган» транспорт воситалари, сув кечаётган одамларнинг видео ва суратларига тўлган.
Яна бир эътиборга молик видео MAN автобуси йўловчиси томонидан олинган — видеода автобус салони сувга тўлгани акс этган.
Изоҳ (0)