«Манчестер Сити» АПЛнинг 38-турида сафарда «Саутгемптон» устидан битта гол фарқи билан ғалаба қозонди. Габриэль Жезуснинг голига узатма берган Кевин де Брюйне АПЛда мавсумнинг энг яхши плеймейкери бўлди. Бу ҳақда Англия премьер лигасининг Twitter саҳифасида хабар берилди.
Унга кўра, бельгиялик ярим ҳимоячи АПЛнинг жорий мавсумида шерикларига 16 та голли узатма берди. Эътиборлиси, Кевиндан кейинги ўринларда ҳам «Манчестер Сити» аъзолари ўрин олган. Лерой Сане ҳисобида 15 та голли узатма мавжуд. Давид Силва ҳамда Раҳим Стерлинг эса шерикларининг гол уриши учун 11 та голли узатмаларни амалга оширди.
Маълумот учун «шаҳарликлар» ушбу мавсум 106 та гол уриб АПЛ рекордини ўрнатди.
Изоҳ (0)