«Ливерпуль» АПЛнинг сўнгги 38-турида «Брайтон»ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Мерсисайдликлар жорий мавсум Англиянинг профессионал лигаларидаги клублар ичида ўз майдонида имкониятни бой бермаган ягона жамоага айланди, деб ёзади «Sports.ru».
«Ливерпуль» ўз майдонида ўтказган 19 та учрашувнинг 12 тасида ғалаба ва 7 тасида дуранг натижа қайд этди. Клопп шогирдлари мавсумни 4-ўринда якунлади.
Жамоа 26 май куни Европа Чемпионлар Лигаси финалида Мадриднинг «Реал»ига қарши кураш олиб боради.
Изоҳ (0)