Аввалроқ хабар берилганидек, АПЛнинг сўнгги 38-тури доирасида «Ливерпуль» ўз майдонида «Брайтон»ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 26-дақиқасида Муҳаммад Салоҳ меҳмонлари дарвозасини ишғол этишга эришди. Бу гол унинг «Ливерпуль» сафида АПЛда урган 32-голи бўлди. Мазкур гол сабаб мисрлик футболчи АПЛда бир мавсумда 32 та гол урган илк футболчига айланди.
Аввалроқ Муҳаммад 31 та гол урган ҳолда рекордни Луис Суарес, Криштиану Роналду ва Алан Ширер билан бўлишиб турган эди.
Шу тариқа Салоҳ АПЛда 2017/18 мавсум тўпурари бўлди. Иккинчи ўрин 30 та гол билан «Тоттенҳэм» тўпурари Ҳарри Кейнга насиб этди. Учинчи ўринга эса 21 та гол «Манчестер Сити»нинг аргентиналик ҳужумчиси Серхио Агуэро жойлашди.
Маълумот учун мисрлик футболчи 2017 йил ёзида Римнинг «Рома»сидан «Ливерпуль» сафига келиб қўшилган эди.
Изоҳ (0)